
Ҳамюртимиз Истанбулда жанг қилади!
23 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида К-1 йўналиши бўйича турнир ташкил этилади.
Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз, ички ишлар ходимаси Эргашева Нозима ҳам иштирок этиб, 57 кг да эронлик Заҳра Акҳонди билан куч синашади.
Маълумот учун, ушбу турнир Туркия кикбоксинг федерацияси ва Бурҳан Огуз ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилиши белгиланган.
Фикрлар