Гвардиола: "Холанд фақат гол урмасдан, жамоага ишлашни ҳам хоҳлайди"

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Эрлинг Холанднинг майдондаги муносабати ҳақида гапирди.

Tecno

"Жаҳон даражасида ўйнайдиган, аммо шунчаки камтар ва жамоага қайси йўл яхши бўлса, шуни ўйлайдиган футболчини топиш қийин. Мен унинг гол уришни исташини биламан, аммо менда шундай ҳис борки, у ҳар доим жамоага фойда келтирадиган ишни қилишни хоҳлайди. Унинг истеъдоди, қобилияти, самимийлиги бор.

Албатта, у гол уриши керак, чунки бизга ёрдам беришнинг энг яхши йўли шу экани равшан. Лекин у узоқ муддатга шартнома имзолагон ва жамоа учун кўп ишларда иштирок этади", – деди испаниялик мутахассис "Боруссия Дортмунд"га қарши тўқнашувдан аввал. 
 
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" бугунг Чемпионлар лигасининг 4-турида Бундеслиганинг "Боруссия Дортмунд" клуби билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!