Гвардиола: Шунча пул сарфлаганимда, мени ўлдириб қўйишарди

  • 19 август, 2023, 22:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигаси клублари орасида катта харажатлар билан ажралиб турган “Челси” трансферларига муносабат билдирди.

Tecno

“Аристократлар” охирги бир йил ичида янги ўйинчиларни олишга қарийб бир миллиард евро сарфлади.

- “Челси”га бизга қараганда анча осон. “Манчестер Сити” трансферларга бунча пул сарфлаганида, мен бу ерда ўтирмасдим, мени ўлдириб қўйишарди. Атрофимиздаги шов-шувлар ақлбовар қилмас даражада қайнарди.

Мен “Челси”ни танқид қилмаяпман. Ҳар бир клуб нимани тўғри деб билса, шуни қилади. Лекин биз бундан қила олмаймиз. Тодд Бёлидан ҳайратдаман, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!