Бизга қандай мураббий зарур? Мурзоев нима дейди?

  • 1 сентябрь, 09:13
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоамиз бошланган КАФА мусобақасини Тошкентдаги янги стадионда Уммонга қарши ўтказди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилганини биласиз. Ўйинни бевосита стадионда кузатган Камолиддин Мурзоев бир қатор масалаларда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

Уммон термасига қарши ўйин ҳақида

- Умуман олганда, доим биринчи ўйинлар қийин кечган, айниқса, мезбон жамоага. Экспериментал, яъни, биринчи марта бундай таркибда майдонга тушган терма жамоамиз мағлуб бўлиб туриб ўйинни дурангга етказишди. Менимча, ёмон натижа эмас. Мураббийга ҳам қўл остидаги футболчиларни синаб кўриб, ҳозирги пайтда уларни даражасини билиб олиш учун яхши имконият бўлди. Мусобақа бошланишидаги илк ўйин фонида бу ёмон натижа эмас, деб ўйлайман.

Янги стадион хусусида

- Майдон ҳақида гапирадиган бўлсак, жуда чиройли. Ҳар томонлама стандартга жавоб беради. Майдон майсаси ҳам яхши ҳолатдалиги менга ёқди. Сўнгги пайтларда биздаги муаммо айнан майдон майсаси билан бўлган эди. Лекин бу учрашувда майса яхши ҳолатдалигини ва умуман, бу стадион Мустақиллигимиз байрами арафасида очилиб, бундай мусобақани қабул қилиши, юртимиздаги футболга эътибор, ундаги ислоҳотлар, Юртбошимиз томонидан спортнинг футбол турига қаратаётган эътиборини катта намунаси деб ўйлайман.

  Пауло Бенту номзоди хусусида

- Бенту масаласига келсак, унинг тажрибасига шубҳа йўқ. Португалия, Жанубий Корея, БАА терма жамоаларини бошқарган. Натижа ўлароқ, уни катта натижалар кўрсатган мураббий деб айта олмасак керак. Кўрамиз, агар футболимиз раҳбарлари шу тўхтамга келишса, шундай қарашлар бор. Ўйлаймизки, ҳар қандай номзод терма жамоамизни энг юқори натижаларга етаклай олади. Азалий орзу - жаҳон чемпионатида ҳам чиройли ўйинлар кўрсата олади.

Янги мураббий масаласи терма жамоамизга таъсир қиляптими?

- Албатта, бу нарсалар ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бундай маълумотларни ўқиган  мураббий ва унинг ишчи гуруҳи ноқулай ҳолатга тушиши аниқ. Шундай бўлса-да, Тимур Кападзе ва унинг мураббийлар штабининг профессионаллигига умид қиламиз. Бу воқеаларнинг ривожи, якуни тезроқ амалга ошиб, психологик жиҳатдан енгиб ўтишади, деган умиддаман. Футболчилар ҳам тезроқ қандай мураббий билан ишлашни тушуниб етишни хоҳлашади. Чунки деярли бир ҳафталикда кўплаб маълумотлар чиқиб келди. Бу таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Лекин 100 фоиз шу нарса сабаб деб кўрсатиладиган ҳолат эмас. Футболда айтилган сўз бор: майда деталлар бўлмайди.

 Аслида бизга қандай мураббий зарур?

- Бизга ким мураббий бўлишидан қатъий назар катта бир мусобақани бутун дунё кўради. Бу азалий орзуимиздаги турнир. Унда жамоамизни оптимал таркиби билан юқори даражада ўйинлар кўрсатиб, ўзбек футболини дунёга таратиб бериши керак. Шундай мураббий тайинланиши керакки, бу нарсани уддалай олиши лозим. Ҳали вақтимиз бор. Бу мусобақа оддийгина саёҳат бўлиб қолмаслиги лозим. Мундиал ортидан футболимиз келажаги, довруғи, ёшларга эътибор айнан ташқи футбол оламидан, скаутлар, бошқа клублар томонидан катта эътибор остида туради. Янада ўсиш учун жаҳон чемпионатида яхшироқ қатнашишимиз керак. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!