“Манчестер Сити” катта хушхабарни эълон қилади

  • 1 сентябрь, 11:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти ўтган мавсум жамоада асосий дарвозабон вазифасини бажарган Эдерсоннинг клубдан кетишига рухсат берган эди.

Tecno

Туркиянинг “Фенербаҳче” клуби 32 ёшли бразилиялик голкипер учун 13 миллион евро бадал пули ва икки миллион евро бонус тўлашга рози бўлди.

Трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида “Манчестер Сити” янги дарвозабон масаласини ҳал қилди. Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, ПСЖдан кетиши аниқ бўлган Жанлуижи Доннарумма Манчестерга келмоқда.

Аслида томонлар бу трансфер борасида аввалдан келишувга эришганди. Уни якунлаш учун “шаҳарликлар” Эдерсоннинг кетишини кутаётган эди.

Манбага кўра, бу трансфер Хосеп Гвардиола жамоасига 20-25 миллион еврога тушади. 26 ёшли голкипернинг ўзи ҳар мавсум учун 13 миллион евро маош олади ва ўйинига қараб, икки миллион евро бонус ажратилиши келишилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!