
Ҳусановда айб йўқ! Абдуқодирнинг ўйини қандай баҳоланди?
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг учинчи турида аламли мағлубиятга учради. “Брайтон” меҳмони бўлган “шаҳарликлар” учрашувда ҳисобни очганига қарамай, иккинчи бўлимда иккита тўп ўтказиб юборди ва 1:1 ҳисобида ютқазди.
Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда майдонга тушиб, жароҳат олгунича 85 дақиқа давомида фаол ўйнади.
Нуфузли манба – esteemedkompany.com сайти экспертлари “Манчестер Сити” ўйинчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.
Жеймс Траффорд — 8/10:
Бир неча хавфли зарбаларни бартараф этди. Ўтган ҳафтадаги хатосини тўғрилаб, иродали дарвозабон эканини кўрсатди.
Матеус Нуньес — 5/10:
Учрашув бошида яхши ўйнади. Хатоси туфайли пенальтига сабабчи бўлди. Нуньеснинг хатолари кўпинчи голларга сабаб бўлмоқда ва ўйин натижасига салбий таъсир қиляпти.
Абдуқодир Ҳусанов — 7.5/10:
Ўзбек ҳимоячисидан зўр ўйин. Унинг тезкорлиги ва куч-қуввати “Манчестер Сити” ҳимоясига янги сифатларни олиб кирди. Ҳусанов бирорта хатога йўл қўймади. Хосеп Гвардиолада келажак учун жуда зўр ва қизиқарли вариант пайдо бўлди.
Жон Стоунз — 5.5/10:
Учрашув давомида барқарор ўйнашга ҳаракат қилди, лекин айнан унинг зарбасидан кейин тўпни эгаллаб олган “Брайтон” ғалаба тўпни киритди.
Райан Айт-Нури — 5.5/10:
Бутун жамоа каби бир соат жуда яхши ўйнади. Чарчаб қолганидан кейин Янкуба Минтей уни анча қийнаб қўйди.
Родри — 8/10:
Траффорд билан бирга “Манчестер Сити”нинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Майдон марказини назорат қилди, лекин охирида чарчаб қолгани кўзга ташланди. Ҳали тўлиқ спорт формасини тиклаб олмагани сезилди.
Бернарду Силва — 6.5/10:
Тўпсиз ҳаракат қилишда юқори даража кўрсатди. Аммо жамоасининг ҳужумларига етарли таъсир кўрсата олмади.
Оскар Бобб — 6.5/10:
Учрашув қаҳрамонига айланиши мумкин эди, аммо вазиятлардан самарали фойдалана олмагани унга панд берди. Катта салоҳиятини намойиш қилиб, ҳужумга зўр берди, бироқ аниқ зарба
Тижани Рейндерс — 6/10:
Бир соат яхши ўйнаб турган ярим ҳимоячи “Брайтон” босимни оширганидан кейин “йўқолиб” қолди.
Умар Мармуш — 7/10:
Ўйинни яхши ўтказди. “Брайтон” ҳимоя чизиғини босим остида ушлаб турди. Холанд гол урган вазиятни айнан Мармуш ярариб берди.
Эрлинг Холанд — 6.5/10:
Англия Премьер-лигасидаги 100-учрашувида 88-голини киритди. Бу янги рекорд. Лекин жамоа ютқазди.
Жереми Доку — 5/10:
Захирадан ўйинга қўшилиб, ҳеч қандай фойда келтирмади.
Нико О’Райли — 5/10:
Ўйинга тушганидан кейин майдон марказида кўринмай қолди.
Рубен Диаш — 5/10:
Ҳусанов ўрнига майдонга тушиб, ҳеч нарса қила олмади.
Рико Льюис — 6/10:
Жанговар шиддатини намойиш қилди, бироқ ўйин натижасини ўзгартириш учун унга вақт камлик қилди.
Ҳусановсиз ҳимоя расво бўлади!
Ҳусановни охиригача ўйнатмаган Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин нима деди?
“Манчестер Сити” фанатларининг Ҳусановга муносабати қандай?
Фикрлар