
Ҳусановсиз ҳимоя расво бўлади!
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг дастлабки учта учрашувидан иккитасида мағлубиятга учрагани Хосеп Гвардиола жамоаси таркибида айрим муаммолар борлигинидан далолат беради.
Айниқса, бой берилган учрашувларда ҳимоячиларнинг хатоси натижага бевосита таъсир кўрсатди. Экспертларнинг аксарияти мураббийлар штаби ҳали ҳам ҳимоя чизиғини тўлиқ шакллантира олмаганини таъкидлаяпти.
Ўз навбатида, “Манчестер Сити”нинг бутун дунёга ёйилган мухлислари ижтимоий тармоқлар орқали ҳар бир ўйинга ўз муносабатини билдириб келмоқда.
Sports.uz портали хорижлик футбол ишқибозларининг Абдуқодир Ҳусанов ва унинг ўйини бўйича фикр-мулоҳазаларини ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ҳавола этади.
Shuaibu Doro:
Гвардиола “Ҳусанов бўлганида иккинчи голга олиб келган ҳужумни қайтара оларди”, деди. Мана шу гап билан ҳаммасига ойдинлик киритилди. Ҳусанов “шаҳарликлар” ҳимоясининг келажаги.
Paul Cunningham:
Ҳусанов жуда тезкор футболчи ва унинг бу хусусияти жамоа учун жуда зарур. Кейинги пайтда Абдуқодир ҳужумга ўтишга ҳаракат қиляпти. Йошко Гвардиол қайтганидан кейин Ҳусанов айнан у билан ҳимоя марказида ўйнаши керак.
McCollins Peter:
Ҳусанов Гвардиолага ёқадиган ҳимоячи эга бўлиши керак бўлган барча хусусиятларни ўзида жамлаган. Фақатгина олдинга ўтишни яхшилаб ўзлаштириб олиши лозим. Бунга ҳам эришади, деб ўйлайман. Қолган масалада ҳеч қандай эътироз йўқ.
Moussa Essa Khonteh:
Хосеп Гвардиола муаммони тўлиқ ҳал қилмаяпти. Жамоамизнинг энг зўр ҳимоячилари бу Ҳусанов ва Гвардиол. Лекин Пеп негадир ўзбек футболчисини ҳар доим ҳам майдонга туширавермайди. Бундай қилишига бирорта сабаб йўқ, аслида.
Vitalis Ndlovu:
Мен янги мавсумда ҳимоя марказида Ҳусанов ва Витор Рейс тандеми ўйнашини истаган эдим. Бу ёш йигитларнинг салоҳияти жуда юқори.
Pa Pee:
Ҳусанов ҳар бир учрашувни бошланғич таркибда бошлаши керак.
Kå Bøøm:
Менинг фикримча, “Манчестер Сити” ҳимояси марказида Рубен Диас ва Абдуқодир Ҳусанов бирга ўйнаши керак.
Agoot Ayor Mabil:
Ҳусанов зўр ўйинчи. Ҳимоя марказида Ҳусанов Рубен Диас, Жон Стоунз ёки Йошко Гвардиол билан ҳамкорликда ўйнаса зўр бўларди.
Amon Chirchir:
Бундан кейинги ўйинларда Пеп ҳимоя марказини Ҳусанов ва Гвардиолга топшириши мақсадга мувофиқ бўлади.
Manchester City Feed:
Ҳусанов “Брайтон” билан ўйинда топ-ҳимоячи эканини яна бир бор кўрсатди. Абдуқодир учрашув давомида барча яккакурашларда ғолиб чиқди, тўпни яхши назорат қилди, олдинга ўтиб, ҳужум ташкил қилишга уринди, тўпни жарима майдончамиздан узоқлаштирди.
Ҳусанов жароҳат олиб, ўрнини Диасга бўшатиб бериши билан мағлубиятга сабаб бўлган голни ўтказдик. Мана шунинг ўзи Абдуқодирнинг жамоадаги ўрни нақадар муҳимлигини кўрсатади. Биз тезроқ қайтишини кутамиз. Чунки Абдуқодир Ҳусанов, Жон Стоунз ва Йошко Гвардиолсиз ҳимоя чизиғи – расво бўлади.
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” сафига 2025 йилнинг 20 январида қўшилган. “Шаҳарликлар” ўзбек футболчиси учун Франциянинг “Ланс” клубига 40 миллион евро миқдорида бадал пули тўлади.
21 ёшли футболчимиз “Ланс” тарихидаги энг қиммат трансфер эгаси ҳисобланади. Нуфузли манба – transfermarkt.world портали экспертлари Ҳусановни 35 миллион еврога баҳоламоқда. Абдуқодир Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчисидир.
Ҳусанов ҳақида хунук хабар. Абдуқодир терма жамоага келмайди
Ҳусановда айб йўқ! Абдуқодирнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусановни охиригача ўйнатмаган Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин нима деди?
“Манчестер Сити” фанатларининг Ҳусановга муносабати қандай?
Фикрлар