
"Умид қиламанки ЎФА инсофга келиб, Кападзе номзодида тўхташади"
Россиялик машҳур журналист Александр Троицкий ЎФА ҳамда португалиялик мураббий Пауло Бенту ўртасидаги музокаралар ҳақида ўз таҳминлари ва фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қизиқ. Ўйлашимча, Бентуга терма жамоани бир йил бошқаришни таклиф қилишган. Фақат ЖЧ учун. Португалиялик ўз жамоасини қуриш учун узоқ муддатли шартнома тузишни истаган бўлса керак. Аммо, тахминимча, юқори маош оладиган мутахассис учун ажратилган бюджет фақат бир йилга (эҳтимол, икки йилга) мўлжалланган, аммо беш йилга эмас.
Қолаверса, ЎФА ва ундан юқоридаги тузилмаларда ҳам нотўғри тушунча борга ўхшайди: ҳар қандай хорижлик мураббий учун ЖЧга бориш фахр ва орзу деб ўйлашар экан. Аслида, ЖЧда муваффақиятсизлик, кучсиз жамоа билан бўлса ҳам, обрўга путур етказиш, шунинг учун ҳам риск. Таваккалчилик эса узоқ муддатли шартнома билан оқланиши керак. Бенту жаҳон чемпионатида қатнашган. Худди шу Жанубий Корея билан 1/8 да майдонга тушдим. Уни ва бошқа топ-мутахассисларни бу йўл билан йўлдан уриб бўлмайди.
Умид қиламанки, спорт мутасаддилари инсофга келиб, чет эллик мураббийларни қидиришни тугатиб, Кападзе номзодида тўхташади. Русчада зўр мақол бор: Яхшидан яхшилик қидирилмайди. Бу ҳолат учун жуда мос", - деди таниқли журналист ўз "Телеграм" каналида.
Фикрлар