Гвардиола шогирдини хурсанд қилди

  • 24 декабрь, 2020, 22:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз асосий таркибдаги жойини йўқотиб қўйганидан бери унга турли жамоалардан таклифлар бўлмоқда.

Tecno

Шунга қарамай, бош мураббий Хосеп Гвардиола уни қўйиб юбормай, асосий таркибга қайтиш учун курашишга чорлаётганди. Энди “шаҳарликлар” раҳбарияти инглиз ҳимоячисига янги шартнома таклиф этишга қарор қилди.

Жон Стоунзнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. Бироқ, клуб у билан яна узоқ муддатга ҳамкорлик қилмоқчи.

26 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсумда атиги бешта учрашувда майдонга тушди ва самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!