Гвардиола: "Биз жуда яхши ўйин кўрсатмоқдамиз"

  • 22 октябрь, 13:58
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 3-турида “Вилярреал” устидан (2:0) қозонилган ғалабага ўз муносабатини билдирди.

Tecno

“Биз  жуда яхши ўйин кўрсатмоқдамиз.Тўғри,  иккинчи бўлимнинг 20 дақиқасида рақиб биздан устун ўйнади. Аммо ҳаммаси жойида — кайфият аъло, натижадан хурсандман. Биз ўз  голларимизни вақтида киритишга муаффақ бўлдик. Энди Чемпионлар лигасида бизни икки уй учрашуви кутмоқда. Ҳар бирида уч очко олишимиз керак. Турнирда муваффақиятли давом этиш учун очколарни йиғишда давом этиш зарур”, — деди Гвардиола.

Маълумот учун, навбатдаги турда “шаҳарликлар” ўз майдонида "Боруссия Дортмунд" жамоасини қабул қилади, “Вильярреал” эса сафарда “Пафос” билан тўқнаш келади. Иккала ўйин ҳам 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!