Гави қанча муддатга сафдан чиққани маълум

  • 12 сентябрь, 18:05
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” ярим ҳимоячиси Гави тиззасидан олган жароҳати туфайли олти ҳафтага сафдан чиқиши мумкин.

Tecno

“Marca” нашрининг хабар беришича, 21 ёшли футболчи ҳозирда даволанмоқда ва бир ярим ой майдонга туша олмайди. Ярим ҳимоячи жарроҳлик амалётини бошдан кечириши ҳам мумкин. Ҳафта сўнгида футболчини ҳолатини баҳолаш учун янгидан тиббий кўрик ўтказилади. Маълум бўлишича, бу эски жароҳатнинг қайталанаши эмас, янги шикастланиш оғриқ ўнг тиззанинг бошқа қисмида жойлашган. 2023 йилнинг кузида Гавининг хожсимон боғлами узулиб кетган эди. 

Маълумот учун, ярим ҳимоячи жорий мавсумда 2 та ўйинда майдонга тушиб, битта голи узматни амалга оширган. Испаниялик футболчи тиззасидаги оғриқ безовта қилгани сабабли Ла Лиганинг 3-турида “Райо Вальекано” га қарши учрашувда ва Испания терма жамоаси ўйинларида ҳам иштирок этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!