Гарначога нисбатан мухлислар нафрати ортиб бормоқда
"Манчестер Юнайтед" мухлислари аргентиналик ҳужумчига нисбатан муносабатини кескин ўзгартирди.
"Олд Траффорд" яқинида мухлислар Гарначо сурати акс этган постерни бузиб, уни "хиёнаткор" деб аташди.
Футболчининг "Челси" билан музокаралари ортидан мухлислар орасида шундай фикрлар пайдо бўлди. Лондон клуби ҳужумчининг навбатдаги жойи бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шу боис, манчестерликларнинг кўпгина мухлислари Гарначонинг кетишини афзал кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гарначо 2022 йилдан буён "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг олдинги клублари — "Хетафе" ва "Атлетико Мадрид" бўлган эди.



Фикрлар