ФИФА Винисиус Жуниорни футболдан четлатиши мумкин

  • 23 Apr 06:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор фаолияти Халқаро футбол федерацияси – ФИФА назорати остига олинди.

Tecno

Marca нашрининг ёзишича, халқаро ташкилот 24 ёшли машҳур юлдузни футбол қоидаларига зид равишда манфаатлар тўқнашувини юзага келтирганлик бўйича гумонлаяпти. Гап шундаки, Винисиус Жуниор бир неча футбол клубларига эгалик қилади.

Манбага кўра, агар Винисиус Жуниор айбли, деб топилса, икки йилгача футболдан четлатилиши мумкин.

Винисиус жорий мавсумда “Реал” таркибида барча турнирлар доирасида 47 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 21 та гол ва 15 та ассист ёздириб қўйди. Мадридликлар билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга ўйинчи 200 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!