
ФАКТ! "Навбаҳор" АГМКга қарши 24 ўйиннинг 7 тасида ғалаба қозонган холос
Coca Cola Суперлига 12-тури доирасида "Навбаҳор" Олмалиқнинг АГМК клубига қарши майдонга тушади. Наманганликлар матбуот хизмати ўинга оид маълумотларни тақдим этди.
Мазкур рақиблар шу кунга қадар миллий чемпионатларимизда 24 марта куч синашган. Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар 11 марта, наманганликлар эса 7 марта зафар қучган. Олтита учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 34:32, АГМК фойдасига. Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар 39 очкони, “лочинлар” эса 27 очкони қўлга киритишган.
Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Суперлига (олий лига)даги қарама-қаршиликка 2008 йилда асос солинган. Ўша йили Наманганда ўтказилган дастлабки учрашувда наманганликлар 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Олмалиқдаги жавоб ўйинида эса жамоалар дурангга имзо чекканди – 1:1.
Бўлажак баҳсда АГМК номинал мезбон бўлганлиги боис, мазкур жамоаларнинг Олмалиқда ўтказилган баҳсларига назар ташлайдиган бўлсак, 12та баҳснинг еттитасида мезбонлар ғалаба нашидасини сурган бўлса, "лочинлар" 3 марта зафар қучган. Иккита учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлаган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 20:16, АГМК фойдасига.
Фикрлар