"Эвертон" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди

  • 4 март, 2020, 14:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Эвертон" клуби ҳимоячи Мейсон Хогейт билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли футболчи “ирисчилар” билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Хогейт “Эвертон” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 74 та ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мейсон Хогейтга “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” жамоалари харидор бўлаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!