Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”дан қачон ҳайдалишини айтишди

  • 2 январь, 2024, 14:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Гари Невилл жамоани бошқариб турган Эрик тен Хаг қачон истеъфога чиқарилиши мумкинлигини айтди.

Tecno

- Янги раҳбарият Эрик тен Хаг бўйича якуний қарорга мавсум охирида келади. Мен бунга шубҳа қилмайман. Эрикни чемпионат тугагунича лавозимида қолдиришади.

“Манчестер Юнайтед”нинг аҳволи жуда ёмон, агар шундай давом этса, нидерландиялик мутахассис катта босим остида қолади.

Тен Хаг клубдаги дебют мавсумида жуда яхши натижага эришди. Энди янги раҳбар уни кузатиб боради.

Ҳозир “Манчестер Юнайтед” бош директорсиз, спорт директорисиз, ходимларни танлаш бўйича масъул раҳбарсиз фаолият юритмоқда. Дунёда қайси клуб бундай ишлайди? Эрик тен хаг атрофида бошқарувчилар йўқ. Бу ҳайратланарли ҳолат. Бунақа бўлмаслиги керак, - деди Гари Невилл.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!