Энг зўр мураббий мен эканимни билишди!

  • 20 июнь, 2024, 15:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг ўзига юқори баҳо бериб, клуб билан ҳамкорликни узайтириш борасида музокаралар давом этаётганини билдирди.

- Мен ҳақиқатан ҳам, “Манчестер Юнайтед” билан янги шартнома борасида музокара олиб боряпман. Келишиб олиш жараёни осон бўлмайди.

Клубдагилар Томас Тхель билан музокара қилишганини ҳам айтишди. Охир-оқибат, улар клубда ҳозир энг зўр мураббий ишлаётганига амин бўлишди, - деди Эрик тен Хаг.

Нидерландиялик мутахассис “Манчестер Юнайтед”ни 2022 йилнинг ёзида қабул қилиб олганди. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!