Энди РПЛда коронавирус туфайли ўйинлар қолдирилмайди

  • 06 Aug 21:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Россия премьер-лигасининг мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи Евгений Савин янги мавсумда коронавирус билан боғлиқ вазият қайд этилса, қандай йўл тутилишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, янги мавсумда коронавирус қайд этилган жамоа иштирокидаги ўйин кейинроққа қолдирилмайди. Боиси, бу борада ўтказилган сўровномада аксарият жамоалар ўйинларнинг бошқа санага кўчирилишига қарши овоз берган.

Энди РПЛ жамоасида Covid-19 билан боғлиқ ҳолат қайд этилган тақдирда, ушбу жамоа ўйинга қўйилмайди ва техник мағлубият ёзилади. Аммо, икки марта мана шундай техник мағлубиятга учраган жамоа лигадан тушириб юборилмайди.

Савиннинг айтишича, бу ҳам энг мақбул вариант эмас.

Comments

You must be logged in to commet!