Энди навбат "Локомотив" ва "Сўғдиёна"га

CHERY AUTO

Суперлига 12-тури якунлангач жамоалар маълум вақтга қадар танаффусга чиқиб кетмоқда. Кимдир 5 кунга, қайсидир клуби бир ҳафтага ва ҳоказо.

Tecno

Аввалига АГМК, кейин "Пахтакор", энди эса "Локомотив" ва "Сўғдиёна" футболчиларига қисқа таътил берилди. Икки жамоа ҳам 12 июлдан машғулотларни бошлаши клуб матбуот хизматлари томонидан эълон қилинди.

"Темирйўлчилар" охирги тур "Пахтакор"га имкониятни бой берди. "Оқ бўрилар" Қаршида мағлубиятга учради. Тошкентликлар 15 очко билан 8-ўринни эгаллаган ҳолда танаффусга йўл олган бўлса, жиззахликлар 23 очко жамғариб, кучли учликда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!