Эксперт ҳакамлар қўмитаси "Машъал" - "Бунёдкор" ўйинида фаолият олиб борган ҳакамлар фаолиятини таҳлил қилди

CHERY AUTO

Куни кеча "Машъал" ва "Бунёдкор" ўртасида Суперлига 11-тур учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Tecno

Эксперт ҳакамлар қўмитаси ушбу баҳсда фаолият олиб борган ҳакамлар фаолиятини таҳлил қилди.

"Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган “Машъал” — “Бунёдкор” учрашувининг 62-дақиқасида “Машъал”нинг ҳисоб тенглаштирувчи голи бекор қилинди. Гол киритилишидан аввал ҳужумда тўпни қабул қилган футболчи офсайд ҳолатида бўлган. Эксперт ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, ушбу вазият ҳакамлар томонидан тўғри баҳоланган.

Шунингдек, 90+7-дақиқада “Бунёдкор” футболчиси томонидан киритган гол бекор қилинган. Ушбу вазиятда гол киритган футбол тўпни офсайд ҳолатида қабул қилган. Эксперт ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, ҳолат тўғри баҳоланган", - дейилади ЎзФҲМ матбуоти хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!