
ЕЧЛда бундай ҳолат 2011 йилдан илк бор кузатилмоқда
Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг 2019/20 йилги мавсум гуруҳ босқичи ўз ниҳоясига етди.
Эътиборлиси, сўнгги 8 йилда илк бор плей-оффда 3 та Италия клуби иштирок этадиган бўлди. Булар "Ювентус", "Наполи" ва "Аталанта".
Сўнгги бор бундай ҳолат 2011/12 йилги мавсумда кузатилган эди. Ўшанда "Ювентус", "Наполи" ва "Интер" ЕЧЛ плей-оффига чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси қуръа ташлаш маросими 16 декабрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар