ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистондан йирик ғалаба билан қайтмоқда. Мбаппедан хет-трик

CHERY AUTO

УЕФА Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Қайрат" - "Реал Мадрид" клублари ўртасидаги тўқнашувда Хаби Алонсо шогирдлари 5:0 ҳисобида Қозоғистон клубини енгди. 
 
Дастлаб, Килиан Мбаппе учрашувнинг 25-дақиқасида 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланган ҳолда, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида эса франциялик форвард Куртуанинг пасидан сўнг дублни расмийлаштирди. Ундан сўнг эса 73-дақиқада хет-трик муаллифи бўлди. Шунингдек, орадан 10 дақиқа ўтиб захирадан майдонга тушган Эдуардо Камавинга гол уриб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.  Бундан ташқари, қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггиси ўтиб бораётганда Браим Диас ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди 5:0.
 
Эслатиб ўтамиз, онлайн турнир жадвалида "қироллик клуби" 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Қайрат" эса ҳали очко жамғаргани йўқ.

Tecno

  • Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
  • League Stage

Қайрат

Тугади
0 : 5

30.09.2025 21:45

Реал Мадрид

  • Kylian Mbappé  25'
  • Eduardo Camavinga  83'
  • Kylian Mbappé  52'
  • Brahim Díaz 90'
  • Kylian Mbappé  73'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!