
ЕЧЛ. Дастлабки ўйинда "Манчестер Сити" немисларни аяб ўтирмади
ЕЧЛнинг чорак финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Бавария" учрашуви ўтказилди. "Этихад"да бўлган ўйин мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Дастлаб, Родри 27-дақиқада супер зарбаси билан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда "шаҳарликлар" Зоммер дарвозасини икки марта ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишига олиб келди.
Шу тариқа, "Манчестер Сити" жавоб ўйини олдидан катта устинликка эга бўлиб олди.
Фикрлар