Дзюдо. Муродил Муродиллаев АҚШ вакилини енгиб, жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

  • 02 Oct 17:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Judo
BEPUL PROPAN

Бугун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Қувонарлиси, илк кундаёқ Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медали ёзилди. 

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, -60 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Муродил Муродиллаев шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Ярим финалда мезбон спортчига имкониятни бой берган юртдошимиз учинчи ўрин учун баҳсда АҚШ вакили Жонатан Янгни мағлубоятга учратиб, ўз номини совриндорлар қаторига қўшиб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Улаш Исломов Адашевич
02/10/2024 18:24
Баракалла кейинингиси олтин бўлсин!