Дрогба: МЮ мухлислари Лукакуни танқид қилишгани учун ҳали афсус чекишади

  • 11 Oct 16:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бельгиялик форвард Ромелу Лукакуни “Интер”га сотиб хато қилганини айтди.

Tecno

“Ромелу худди ўғлимдек. У “Челси”га келиши билан тезда муносабатларимиз яқин бўлиб кетган. У мен ҳақимда ҳамма нарсани билади. Хатто киритган барча голларимни ёки қайси бутсаларда ўйнаганимни ҳам айтиб бериши мумкин. Биз у билан ҳалигача алоқадамиз.

Вақт ўтиши билан МЮ мухлислари уни танқид қилиб хатога йўл қилишганини тушуниб етишади”, - дейди Дрогба.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Лукакуни жорий ёзги трансферлар даврида 65 млн евро эвазига “Интер”га сотиб юборди.

Comments

You must be logged in to commet!