
"Динамо" яна бир янги футболчи билан шартнома имзолади
Суперлига иккинчи давраси олдидан «Динамо» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Самарқанд жамоаси таркибига 24 ёшли ҳужумчи Шоҳрух Маҳмудҳожиев таклиф этилди.
«Пахтакор» клуби тарбияланувчиси 2018-2019 йиллар Тошкент клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, 2020-2021 йиллар «Навбаҳор» клубида тўп сурди. Жорий мавсум аввалида эса Тожикистоннинг «Хўжанд» клуби шарафини ҳимоя қилиб, ОФК кубогида тўп сурди.
Биринчи даврадан кейин Тожикистон вице-чемпиони сафини тарк этган Шоҳрух Маҳмудҳожиев «Динамо» билан 2022 йил охирига қадар шартнома имзолади. 24 ёшли форвард «Динамо»нинг Чирчиқдаги машғулотларига қўшилди.
"Динамо" матбуот хизмати.
Фикрлар