"Динамо" - "Пахтакор": Ўзаро ўйинларда қайд этилган натижалар қандай?

  • 01 Aug 11:18
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида "Пахтакор" Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлади.

Tecno

Ўзбекистон чемпионати тарихида “Динамо” ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро 50 марта учрашган. Баҳсларнинг 39тасида “Пахтакор”, 6тасида эса “Динамо” ғалаба қозонган, 5та ўйин дуранг билан якунланган.

Кубок баҳсларида эса ҳозирга қадар ўзаро 5 учрашув бўлиб ўтган. Икки марта уй-сафар ва бир бор битта ўйиндан иборат тўқнашувлар кузатилган. "Шерлар" уч ғалабага эришиб, икки бор дуранг ўйнашган.  Беллашувларда қуйидаги натижалар қайд этилган:
2:2, 7:2
3:1
2:0, 2:2
"Пахтакор" "Динамо" дарвозасини 16 марта ишғол қилган ҳолда ўз дарвозасидан 7 тўп олиб чиққан. Бу сафар Самарқанддаги баҳс чорак финал йўлланмаси соҳибини аниқлаб беради. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмаган тақдирда қўшимча икки бўлим ва пенальтилар сериясига мурожаат қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 1 август, 20:00да Самарқанддаги "Динамо" стадинида бошланади.

 

 

 

Comments

You must be logged in to commet!
Farhod Ziyayev
01/08/2023 12:42
Здравствуйте Вадим Карленович! Может пришло время создать Историю и стать Легендой!