Дидье Дешам: Льорис йил охиригача ўйнамаслиги мумкин

CHERY AUTO

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам дарвозабон Уго Льорис борасида фикрлар билдирди.

Tecno

"Уго қанча вақт майдонга туша олмаслигини айтиш қийин. Бир нарса аниқки у ушбу босқичда ва Евро-2020 саралашининг кейинги босқичидан ҳам бизга ёрдам бера олмайди. У бу йили майдонга тушмаслиги мумкин," - деди Дешам.

Эслатиб ўтамиз, Льорис Премьер-Лиганинг 8-туридан ўрин олган "Брайтон" билан бўлган ўйинда (0:3) жароҳат олган эди. Учрашувнинг 2-дақиқасида француз қанотдан узатилган тўпга муваффақиятсиз сакради, чап қўли билан ноқулай тушиб, уни шикастлаб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!