Дембеле "Олтин тўп" ҳақида: "Даъвогарлар қаторида бўлишнинг ўзи катта ютуқ. Лекин..."

CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имконияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

Жорий мавсумда Париж клуби футболчиси барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 15 та голли узатма берди. Шунингдек, у жамоаси билан бирга Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди.

– Футболчи бўлганингда, "Олтин тўп"ни ютиш – бу ҳар бир инсон учун шарафли орзудек. Бу – болалигимиздан орзу қиладиган нарса. Эсимда, бу мукофотни футболчилар олаётганини томоша қилганимда бу ақл бовар қилмас эди.

– Сиз илгари ҳеч қачон "Олтин тўп"га номзод бўлмагансиз, ҳозир эса бу мавсумнинг фаворитларидан бирисиз. Бундай бўлиши мумкин деб ўйлаганмисиз?

– Ҳеч бўлмаганда 30 нафар номзод қаторига кираман деган умиддаман (кулади). Менинг олдинги мавсумларим жароҳатлар ва омадсиз ўйинлар билан ўтган.

Бу мавсумда яхши ўйин кўрсатдим, деб ўйлайман. Нима бўлишини кўрамиз. Агар исмим рўйхатда бўлса, бу ажойиб бўларди. Фаворитлар қаторида бўлишнинг ўзи ҳам катта ютуқ, лекин, бир кун бу мукофотни ютишни истайман.

Мен ҳар доим бир хил футбол ўйнаганман. Болалигимдан стадионга келганларга завқ улашишни хоҳлаганман. Менга дриблинг ёқади, лекин мен жамоага ёрдам берадиган, гол уришни истайдиган футболчиман.

Ҳамма ўзи танлаган номзодига овоз беради. Агар сизга мен ёқсам – бу яхши. Йўқ бўлса – ҳаёт давом этади. Кўрамиз, – деди Усмон Дембеле.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию