Даҳшатли маош. “Барса”нинг бу таклифини супертўпурар рад этолмади

  • 13 апрель, 2022, 17:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” мутасаддилари “Бавария” тўпурари Роберт Левандовскини трансфер қилиш учун аввал берган таклифини сезиларли даражада яхшилади, деб хабар бермоқда Sky Germany нашри журналисти Флориан Плеттенберг.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, каталонияликлар польшалик тўпурарга йилига 40 миллион евро маош берадиган бўлди. Айни пайтда мюнхенликлардан 25 миллион евро маош олаётган Левандовски Испаниядан келган таклифни рад эта олмади.

Энди “Барселона” ҳужумчининг трансфер суммасини “Бавария” билан келишиб олиши керак бўлади.

Левандовскига   “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва ПСЖ каби грандлардан ҳам чорлов бўлаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!