
“Челси” трансфер ойнасини “бомба трансфер” билан ёпмоқчи
“Челси” раҳбарияти “Лестер” вакили Уэсли Фофанани 85 миллион евро эвазига қўлга киритганидан кейин Европадаги ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида яна бир катта янгиликка қўл уради.
“Аристократлар” трансфер ойнаси ёпилгунига қадар “Лейпциг” вакили Йошко Гвардиолни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Лондонликлар бу ўйинчини қўлга киритиш учун Бундеслига клубига 90 миллион евро тўлашга тайёр.
Ўзаро келишувга кўра, футболчи “Челси” аъзосига айлансада, мавсумни “Лейпциг” жамоасида давом эттиради ва келаси ёз Томас Тухель ихтиёрига келади.
Transfermarkt портали Йошко Гвардиолни 35 миллион еврога баҳолаган. 20 ёшли футболчи “Лейпциг” сафида жами 50 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйган.
Фикрлар