
“Челси” қадрламаган ўйинчини “Сити” ва “Бавария” талашмоқда
“Челси” раҳбарияти марказий ҳимоячи Леви Колвиллга асосий таркибдан жой бермай, уни “Брайтон”га ижарага жўнатиб юборди.
19 ёшли футболчи янги жамоасида секин-аста асосий таркибдан ўзига жой ажратиб олди ва ҳозир жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланган.
Бу футболчининг ўйинлари “Манчестер Сити” ва “Бавария” мутасаддилари назарига тушди. Ҳар икки клуб Колвиллни трансфер қилишни режалаштирмоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Англия терма жамоаси раҳбарияти ҳам ёш ўйинчига чақирув юборишга қарор қилган.
Мухлислар “аристократлар”дан ёш ҳимоячини сотиб юборишга шошилмасдан, унга ўзини кўрсатиши учун имконият беришни сўраяпти.
Фикрлар