
“Челси” нархи 477 баравар ошган футболчисини ортга қайтармоқчи
“Челси” мутасаддилари академиянинг собиқ футболчиси Жамол Мусиалани яна Лондонга қайтаришни режалаштирмоқда.
Football Insider нашри “аристократлар” бу футболчи ёрдамида жамоа ҳужумкорлигини оширишни кўзлаяпти.
“Челси” Мусиалани “бавария”га 172 минг фунтга сотиб юборган эди. Ҳозир Жамол Иусиала дунёнинг энг зўр плеймейкерларидан бўлиб етишди. Шунга яраша трансфер нархи ҳам 82 миллион фунтни ташкил қилмоқда.
Энда Маурисио Почеттино жамоаси ўз вақтида қадрланмаган футболчини 477 баравар қимматига сотиб олишига тўғри келади. Бу осон бўлсайди. Чунки Мусиалага ПСЖ ва “Реал” каби гранд клублар ҳам давъогарлик қилмоқда.
Фикрлар