"Челси" муаммолар гирдобида. Клубга бир қатор чекловлар қўйилди

  • 10 март, 2022, 21:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Россиялик тадбиркор Роман Абрамовичга қарши жорий этилган санкциялар "Челси"га қандай чекловлар қўйилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Tecno

BBC хабарига кўра, Лондон клубига уй ўйинларини ташкил қилиш учун 500 минг фунт сарфлашга рухсат берилган. Бу маблағга хавфсизлик, стюардлар ва озиқ-овқат киради.

Жамоа сафар ўйинларига атиги 20 000 фунт сарфлаши мумкин холос.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Абрамович клубни сотишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, санкциялар туфайли бу амалга ошмаслиги мумкин. Боиси Британия ҳукумати Абрамовичга тегишли мол-мулкни музлатиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!