"Челси" Иско учун "Реал"га 52 млн евро тўлашга тайёр

  • 20 декабрь, 2019, 21:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Desmarque нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли испаниялик футболчи "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. “Аристократлар” унинг трансфери учун мадридликларга 52 млн евро тўлашга тайёр. Ушба трансфер мавсум якунлангач, яъни ёзги трансферлар даврида амалга оширилиши мумкин.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум “Реал” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи эса 50 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!