
“Челси” бир жамоадан учта ўйинчини олиб қўймоқчи
Германиянинг Bild нашри тарқатган маълумотларга кўра, “Челси” ёзда Бундеслига трансфер бозорига катта сармоя билан кириб боришни мўлжаллаяпти.
Лондонликлар “Боруссия Дортмуд”нинг уч нафар вакилига кўз тикмоқда. “Аристократлар”га дортмундликлар дарвозабони Грегор Кобель, ҳужумкор футболчилар – Жейми Байно-Гиттенс ва Карим Адейеми керак.
Бу ўйинчилар орасида энг асосий нишон Жейми Байно-Гиттенс ҳисобланади. 20 ёшли инглиз футболчисини Англияга қайтариш учун лондонликлар унинг маошини икки бараварга оширишга тайёр.
Грегор Кобель ва Карим Адейемига “Челси”дан ташқари Европанинг бошқа клубларидан ҳам чорловлар бўлаётгани айтилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, “Челси” ва “Боруссия” ўртасида яхши ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Ҳозир дортмундликлар сафида “аристократлар”га тегишли Карни Чуквуэмека ижара асосида ўйнаяпти. Бундан ташқари, дортмундликлар илгари икки бор жамоа шарафини ҳимоя қилган Жейдон Санчони “Боруссия”га қайтариш истагини билдирган.
Фикрлар