“Челси” 3 юлдуз учун 7 футболчисидан воз кечди!

  • 11 Jan 13:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” раҳбарияти жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтириш учун уч нафар суперўйинчининг трансферини амалга оширмоқчи.

Tecno

Фабрицио Романо ва Мэтт Лоу каби инсайдерлар ҳамда бир неча нуфузли манбалар “аристократлар” жами 175 миллион евролик қимматбаҳо трансферларга бел боғлаганини хабар қилди.

“Челси” Марк Гехи, Виктор Дьёкереш ва Кобби Майну каби кейинги мавсумларда порлаб бораётган ўйинчиларга кўз тикмоқда.

Лондонликлар бу трансферларга кетадиган маблағни бош мураббий Энцо Марескага керак бўлмай қолган етти нафар футболчини сотиб орқали топмоқчи.

Кетадиганлар ва улар учун талаб қилинаётган суммалар билан танишинг:

Чезаре Касадеи –  20  миллион евро;

Бен Чилуэлл — 20-30 миллион евро;

Карни Чуквуэмека —40 миллион фунт;

Кристофер Нкунку — 50 миллион евро;

Ренату Вейга —25 миллион евро;

Трево Чалоба —13 миллион евро;

Аксель Дисаси – 30 миллион евро.

Comments

You must be logged in to commet!