"Бунёдкор"га ўтган собиқ "Пахтакор"чи: Жамоага қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан

  • 26 июль, 2022, 12:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Давралар оралиғида “Бунёдкор” сафига келиб қўшилган тажрибали ҳимоячи Акбар Исматуллаев “қалдирғочлар”нинг Минскдаги йиғини ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Авваламбор “Бунёдкор” клуби раҳбариятига, мураббийларига ва жамоа мухлисларига ўз номимдан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сабаби ярим йил футбол ўйнамадим, шунга қарамасдан жамоа аъзолари мени илиқ кутиб олишди. Минскдаги йиғинда 2 та ўртоқлик баҳсида майдонга тушдим. Иккинчи давра бошлангунича спорт формамни тўлиқ тиклаб олиб, “Бунёдкор”га қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан”, - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Исматуллаевнинг сўнгги жамоаси Бекободнинг “Металлург” клуби бўлган эди. У бунгача бир неча мавсум "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!