
"Бунёдкор" ўртоқлик ўйинида ОКМКни йирик ҳисобда ютди
ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган "Бунёдкор"назорат учрашувида майдонга тушди.
Клуб матбуот хизматининг ёзишича, ОКМКга қарши баҳс тўрт бўлимдан иборат бўлди ва унда “қалдирғочлар” йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Қизиғи, "Бунёдкор" жамоасининг бир голига рақиб аъзоси Авазбек Ўлмасалиев, меҳмонларнинг ягона голига "Қалдирғочлар"нинг япониялик ҳимоячи Итсуки Урата муаллифлик қилди. Ҳисоб - 5:1.
Назорат учрашуви
БУНЁДКОР - ОКМК - 5:1
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (2 та), Оллоберган Каримов, Мартин Шролер, Авазбек Ўлмасалиев (ўз дарвозасига) - Итсуки Урата (ўз дарвозасига).
Фикрлар