
"Бунёдкор" машғулотларни бошлади
“Бунёдкор” мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлади.
Виктор Карпенко устозлигидаги “қалдирғочларимиз” 8 июль куни “Бунёдкор” ўқув-машғулот базасида йиғилди.
Футболчиларимиз шу куни шифокорлар кўригидан ўтишди. Тушдан сўнг машғулотлар бошланди.
Таркибда йўқотишлар ва янги ўйинчилар йўқ. Машғулотлар 12 июлдан Беларус пойтахти Минск шаҳрида давом эттирилади. 26 июлга қадар давом этадиган хориж йиғинида 4 та назорат ўйини ўтказилиши режалаштирилган.
“Бунёдкор” матбуот хизмати.
Фикрлар