
"Бунёдкор" легионери билан шартномани узайтирди
Таркиби янгиланаётган “Бунёдкор” клуби бир қатор етакчиларидан айрилди. Аммо ўтган йилги таркибдан ҳаммасини ҳам қўлдан чиқараётгани йўқ.
Масалан, тожикистонлик ҳимоячи Даврон Эргашев ўз ўйинлари билан мураббийларнинг ишончини қозонганди. Лекин унинг ҳам клуб билан тузган шартномаси тугаганди. Шунга қарамай, “Бунёдкор” футболчи билан яна янги шартнома имзолашга эришди ва шу тариқа, тожикистонлик легионерни жамоада сақлаб қолдилар.
Эргашев клуби билан шартномани узайтирганини фейсбукдаги саҳифасида ҳам эълон қилди.
Эргашев ўтган йили Суперлигада 22 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Яъни, Тошкентда “Қўқон-1912” дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, 2 та голли узатмани ҳам амалга оширган. Қизиғи, Давроннинг иккала ассистлари “Андижон”га қарши ўйинларга тўғри келди.
Фикрлар