
"Бунёдкор" футболчиси энди бошқа клуб шарафини ҳимоя қилади
Жорий мавсумни “Бунёдкор” сафида ўтказган иқтидорли ҳимоячи Фарҳод Мираҳматов афтидан жамоасини ўзгартиради. Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг мазкур масала бўйича олган маълумотига қараганда, футболчи ва клуб ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келинган. Эндиликда Мираҳматов фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.
Ҳимоячи бу йилги чемпионатда “Бунёдкор” сафида Суперлигада 7 та, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 2 та учрашувда майдонга тушди ва 2 марта сариқ карточка олган.
Ёдингизда бўлса, Фарҳод Мираҳматов бунгача “Обод”, “Сўғдиёна”, “Андижон” ва “Навбаҳор” таркибида ҳам тўп сурганини мухлислар яхши билишса керак.
Футболчининг янги мавсумни қайси жамоада ўтказишини тез орада билиб оламиз.
Фикрлар