Файзуллаевни жамоага олишни исташмаганди...

CHERY AUTO

Сўнгги йилларда ўзбек футболида тарбияланган иқтидор эгалари орасида ҳужумкор футболчи Аббосбек Файзуллаев ўзига хос ўйин услуби билан ажралиб туради.

Tecno

21 ёшли ўйинчи бўй-басти жиҳатидан бақувват бўлмаса-да, ўта ҳаракатчан, курашувчан,  жисмонан чидамли ва чарчамайдиган йигит. Қоларверса, майдонда бир неча позицияда ўйнай оладиган универсал.

Аббоснинг футболчи сифатида интеллекти, майдонни кўра олиш қобилияти, кутилмаган қарорларни қабул қилиши, финтлари, дриблинглари, паслари алоҳида мавзу бор.

Ҳеч бир чарм тўп устасига ўзга мамлакатга бориб ном қозониш осон кечмаган. Файзуллаев 2023 йилнинг августида 19 ёшида “Пахтакор”дан ЦСКАга кўчиб ўтганида унинг келажагига шубҳа билан қараганлар кўп бўлганди.

Лекин Файзуллаев “армиячилар” сафида дарроқ порлай бошлади, қисқа фурсатда жамоа етакчисига айланди ва барча ҳужумлар Аббос орқали ташкил этилди. Дебют мавсумидаёқ Россия Премьер-лигасининг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилди.

Бир неча ўзбек футболчилари билан ишлаб келаётган ProSports Management компанияси раҳбари Герман Ткаченко интервьюда ўша пайтларда бош мураббий Владимир Федотов қўл остидаги ЦСКА мураббийлар штаби ҳам Аббосбек Файзуллаевнинг салоҳиятига ишонмаганини гапириб берди.

— Файзуллаевни ЦСКА олишни исташмагани ростми?

— Уни мураббийлар штабидагилар олгиси келмаган. Бу клубларда юз берадиган одатий ҳол. Бу жуда катта муаммо эмас. Ёш футболчига шубҳа билан қаралиши нормал ҳолат.

—Бир неча ойдан кейин нархи бир неча миллионга кўтарилидиган футболчини олиш учун клубдагиларни бу трансферга кўндириш нега керак?

— Бу борада уларни трансферга кўндириш асосий масала эмас. Энг асосий нарса, клуб Файзуллаевни олишни истади ва бу трансферни амалга оширди.  Мураббийлар штабини кўндиришга ҳеч қандай зарурат йўқ эди.

Бунақа дискуссиялар клубларда одатий ҳол ҳисобланади. Деярли ҳар бир трансферда шундай бўлади.

Файзуллаев трансферида асосий омил ЦСКА уни олишни истагани ва буни уддалагани бўлди. Мураббийлар футболчи билан қандай ишлагани кейинги масала. Аббоснинг ўзининг ишга бўлган муносабати, меҳнати ва ўйини билан ўзига нисбатан билдирилган барча шубҳаларни тарқатиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” ўз тарбияланувчисининг трансферидан 500 минг евро ишлаб олган эди. Файзуллаев ЦСКАга жуда тез мослаша олди ва унинг трансфер нархи кескин кўтарила бошлади.

Айни пайтда 21 ёшли ҳужумкор футболчи Transfermarkt портали экспертлари томонидан 8 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу кўрсаткич бўйича Аббосбек Файзуллаев “Манчестер Сити”нинг 35 миллион евро турадиган ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановдан кейин Марказий Осиёнинг энг қиммат иккинчи футболчиси ҳисобланади.

Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

Пеп, бизни Ҳусановнинг ўйинини кўришдан айирма!

Шомуродов Гасперининг ҳар қандай синовига тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mr. Azimov
13/06/2025 11:11
Husanov bilan Fayzullaevni Katanes ham termaga ogisi kemagandi. Jurnalistlar savol bervurib joniga tekkandan keyin majbur chaqirudi
Rest Lover
14/06/2025 03:49
Тугри. Катанец энди герой бу́волди. Бирорта у́йинчи алмаштирмай, факат Шомуродовни хужумда колдириб хаммани химояга опколиб зу́рга 1:0 Билан ютардик