Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!

CHERY AUTO

Аббосбек Файзуллаев якунланган мавсум қаҳрамонларидан бўлди. Мавсумнинг биринчи қисмида 21 ёшли футболчимиз Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчисига аталган соврин билан тақдирланди. ЦСКА сафида Россия чемпионати бронза медали ва Россия кубогини қўлга киритди.

Tecno

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатининг Осиё саралаш турнирини муваффақиятли ўтказиб, тарихда илк бор мундиалга бориш ҳуқуқига эга бўлди.

Аббосбек Файзуллаев таниқли журналистлардан Нобель Арустамян билан суҳбатда ўзбекистонлик футбол ишқибозларини ҳам қизиқтирадиган саволларга жавоб бериб ўтди.

Sports.uz портали ушбу интервьюни мухлислар эътиборига ҳавола этади.

— Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш сенга қанчалик босим юклади?

— Бу совринни олганимда жуда катта ҳиссиётларга берилганим йўқ. Лекин ота-онам учун бу жуда муҳим ютуқ бўлди. Бу фахр. Буни улар чуқур ҳис қилди. Менга жуда катта таъсир қилгани йўқ, чунки бунданда катта натижаларга эришишни истайман.

Нимани истайсан? “Реал”да ўйнашними?

— Балки “Реал”да ҳам ўйнарман ёки “Барселона”да. Бу менинг мақсадим ва орзу сари интиляпман.

— Хвича Кварацхелия сенга ўрнак бўла оладими?

— Ҳа. “Рубин”дан чиққан футболчи ҳозир “Пари Сен-Жермен”да ўйнаяпти.

— Сен Ўзбекистонда ўйнаб юрганингда, “Бавария” скаутлари нишонига тушган эдинг...

— Билишимча, 20 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги жаҳон чемпионатида ўйнаганимизда кузатишган.

— Келажакдаги фаолиятингни қандай тасаввур қиласан?

— Айни пайтда мен ЦСКА футболчисиман ва амалдаги шартномам бор. Лекин ҳар доим аниқ мақсадим бўлган – Европада ўйнаш.  Худо насиб қилса, вақти келиб, Европада ўйнашни хоҳлайман. Албатта, топ-клубларда.

Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўзбек футболининг энг ёрқин иқтидорларидан ҳисобланган бу йигит 2023 йилнинг августида Москванинг ЦСКА клубига кўчиб ўтди.

Файзуллаев профессионал футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор” 41 та учрашувда рақиблар дарвозасига ўнта тўп киритиб, жамоадошларига учта голли пас узатган. ЦСКА сафига кўчиб ўтганидан бери ҳужумкор легионеримиз 71 маротаба майдонга тушиб, барча турнирларда ўз ҳисобига саккизта гол ва 22 та ассист расмийлаштириб қўйган.

Аббосбек 2023 йилнинг ёзидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У халқаро майдондаги мусобақаларда 27 та ўйинда саккизта гол уришга муваффақ бўлди.

Файзуллаевни жамоага олишни исташмаганди...

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

Пеп, бизни Ҳусановнинг ўйинини кўришдан айирма!

Шомуродов Гасперининг ҳар қандай синовига тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!