“Bukhara Open” халқаро турнирида ғолиб ва совриндорлар аниқланди

  • 17 Mar 16:18
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Judo
CHERY AUTO

Бухорода ўсмирлар ва кичик ёшдаги ўсмир дзюдочилар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Tecno

Илк бор ташкил этилган халқаро турнирда юртимиз дзюдочиларидан ташқари қўшни республикалардан келган ўсмирлар ҳам медаллар учун татамига чиқишди. Мусобақа 2009-2011 ҳамда 2012-2014 йилларда туғилган дзюдочилар бир нечта вазн тоифасида баҳс олиб боришди.

“Bukhara Open” турнирининг тантанали очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокимлиги, вилоят Спорт бошқармаси мутасаддилари сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилашди.   

Якунда ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Давлат
17/03/2025 18:29
Совриндорларни ФИШ кани