Буффонга 4 та харидор чиқди

  • 30 Mar 12:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон фаолиятини давом эттириш учун бир нечта вариантга эга. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 43 ёшли италиялик посбон мавсум якунлангач "Аталанта", "Наполи", "Порту" ёки "Лилль"га ўтиш имкониятига эга. Агар жамоада унга етарли ўйин амалиёти берилиши кафолатланса, у “Юве” билан шартномасини яна бир йилга узайтириши мумкин.

Буффон жорий мавсум "Ювентус" сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 5 та гол ўтказиб юборди.

Comments

You must be logged in to commet!