Бу жамоадан мағлубият Анчелоттининг “Реал”даги фаолиятига нуқта қўяди

  • 15 Dec 15:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигаси ғолиби “Реал” Қитъалараро кубок финалида Мексиканинг “Пачука” жамоасига қарши майдонга чиқади.

Tecno

18 декабрь куни Қатарда ташкил этиладиган ушбу баҳс мадридликлар устози Карло Анчелотти учун муҳим аҳамият касю этади.

Relevo нашрининг маълум қилишича, финалдаги мағлубият Анчелоттининг “Реал” бош мураббийлигидан айириши мумкин.

Шунга қарамай, италиялик мутахассис ва футболчилар жамоалар ҳозирги мураккаб вазиятдан чиқиш йўли топилишига ишонч билдирмоқда.

Аслида “Қироллик клуби” анчадан бери Карло Анчелотти ўрнига бошқа мураббий қидираётгани сир эмас. Клуб хўжайинлари жамоани доимий тарзда бошқаришни “Байер”да ишлаётган Хаби Алонсога топширмоқчи. Бундан ташқари, клуб агар италиялик мутахассис мавсум давомида истеъфога чиқарилса, унинг ўрнини вақтинча бошқарадиган мураббий ҳам топиб қўйган.   

Comments

You must be logged in to commet!