
Бу жамоада Мессига ҳам, Роналдуга ҳам ўрин йўқ!
Машҳур L’Équipe журнали ўз талқинига кўра, 2021 йил якунлари бўйича рамзий терма жамоани тузиб чиқди.
Бу жамоага ўтган мавсумдаги хизматлари учун “Олтин тўп”ни еттинчи маротаба ўзини қилган ПСЖ юлдузи Лионель Месси ҳам, гол уриш бўйича бир неча жаҳон рекордларини ўрнатган “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам киритилмади.
L’Equipe нашри тузган рамзий терма жамоа билан танишинг:
Голкипер: Эдуард Менди («Челси»).
Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»), Рубен Диаш («Манчестер Сити»), Маркиньос («Пари Сен-Жермен»), Тео Эрнандес («Милан»).
Ярим ҳимоячилар: Н’Голо Канте («Челси»), Жоржиньо («Челси»), Кевин Де Брёйне («Манчестер Сити»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»).
Ҳужумчилар: Карим Бензема («Реал»), Роберт Левандовски («Бавария»).
Фикрлар