
"Бу "Барселона" Ла Лигани ютади
Христо Стоичковнинг фикрича, Роберт Левандовски "Барселона"га Ла Лигани ютишда ёрдам беради.
"Мен мазкур хариддан жуда хурсандман. У фақат жарима майдончасида эмас, балки, клуб ўйинига ўзига хос сифатлар қўшади.
Левандовски майдонда тинимсиз меҳнат қилади ва кўп функцияларни бажаради. Мазкур "Барселона" Ла Лигани ютади. Буни ҳозирдан айтса бўлади", - деди Каталония клуби собиқ футболчиси.
Биласиз, "кўк-анорранглилар" польшалик голедордан ташқари (45+5) Франк Кесси, (текин) Андрес Кристенсен, (текин) ҳамда Рафинья (58+7) каби ўйинчиларни ҳам ўз сафига қўшиб олди.
Фикрлар