Бруно Фернандешни қўлга кирита олмаган "Ал-Ҳилол" бразилиялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи

  • 03 Jun 18:02
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби "Аталанта" жамоасининг 25 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячиси Эдерсонни сотиб олишга қизиқмоқда, деб хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.

Tecno

Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "Ал-Ҳилол" таклифини рад этгач, клуб раҳбарияти Эдерсон атрофидагилар билан боғланган. Тез орада футболчига расмий таклиф юборилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ўтган мавсумда Эдерсон барча мусобақаларда жами 49 та ўйинда иштирок этди, 5 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг бергамоликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотга кўра, Эдерсоннинг бозор баҳоси 50 миллион еврога тенг.

Comments

You must be logged in to commet!